Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушландилар

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушландилар

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “H. A.” нодавлат таълим муассасининг ўқитувчиси У. И. фуқаро У.Г.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қуйиш эвазига 7,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Нурота туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган М.А. икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 4 млн сўм пулларни турмуш ўртоғи орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:32 25.03.2023. Ўқилди: 1070 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!