Бугун 18 август, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Ҳатто Арктика ёнмоқда. Шимолий Сибир, Аляска ўрмонлари олов ичида

Ҳатто Арктика ёнмоқда. Шимолий Сибир, Аляска ўрмонлари олов ичида

Шимолнинг совуқ ўлкалари Сибир, Скандинавия ва Аляска ўрмонлари ёнмоқда. Бу ўлкаларда ёнғинларга асосан чақмоқ сабаб бўлса-да, ёнғиннинг бу йилги кучайишига ёзги ҳаво ҳароратининг доимгидан иссиқ келгани ҳам сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Ёнғиндан кўтарилган тутун ҳатто космосдан кўринган. НАСА сунъий йўлдошлари бир қанча ёнғинларни аниқлаган. Тутун жуда катта ҳудудни босган.

Тарқалган тутун оқибатида Россия шарқидаги бир қанча шаҳарларда ҳаво сифати бузилган. Тутун таъсири ҳатто Ғарбий Сибирдаги Тюмен областигача етиб боргани айтилмоқда.

Ёнғин асосан шарқий Россия, шимолий Скандинавия, Аляска ва Гренландиянинг одам яшамайдиган қисмларини қамраб олган.

Июнь ойидаги ёнғинлар оқибатида атмосферага Швеция бир йилда атмосферага чиқарадиган миқдорга тенг, яъни 50 мегатонна карбонад ангидрид ажралиб чиққан.

Киритилди: 06:45 29.07.2019. Ўқилди: 960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!