Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги фаолиятини муваффақиятли бошлади

Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги фаолиятини муваффақиятли бошлади

Профессионал бокснинг биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида мексикалик Хесус Сервантес Вильянуэвага (9-8, 5 KO) қарши дебют жангини ўтказган 2016 йилги Рио олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (1-0, 1 КО) муддатидан олдин ғалаба қозонди.

Мексикада бўлиб ўтган бокс оқшоми доирасида рингга чиққан Дўсматов 6 раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундида кучли зарба билан мезбон боксчини полга қулатди ва ҳакам жангни тўхтатди.

Ҳасанбой Дўсматов профессионал рингга ўтиши ҳақида хабарлар шу йилнинг июлида тарқалганди. У бошқа кўплаб ўзбекистонлик боксчилар қатори «Мир бокса» промоутерлик компанияси (Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Бектемир Мелиқўзиев) билан келишув тузган.

Аввалига у 30 ноябрь куни Монакодаги бокс оқшомида дебют қилиши хабар қилинганди, кейинроқ у 10 ноябрь куни Хитойнинг Фужоу шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида ўзининг дебют жангини ўтказиши, унга хитойлик Де Бин Жу (3-1-1, 2 КО) рақиб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди. 16 ноябрь оқшомида ҳам у мексикалик бошқа бир боксчи Давид Мартинезга (8-3, 1 КО) қарши рингга кўтарилиши кутилганди, аммо сўнгги паллада унинг рақиби ўзгарди.

Киритилди: 11:45 17.11.2019. Ўқилди: 1852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!