Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳарбийлар бир кунда 18 та мактабда ижодий учрашувлар ташкиллаштирди

Ҳарбийлар бир кунда 18 та мактабда ижодий учрашувлар ташкиллаштирди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги қатор мактабларда Ўзбекистон Президенти томонидан белгилаб берилган ёшларда ҳарбий ватанпарварлик руҳини тарбиялаш борасидаги вазифалар ижроси юзасидан Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари ижодий учрашувлар ўтказилди.

Хусусан, тумандаги 222- ва 256-сонли умумтаълим мактабларига Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаларининг ташрифи амалга оширилди. Мудофаа вазирлигининг масъул офицерлари ҳамроҳлигидаги бу учрашувлар мактаб жамоаси ва ўқувчилар учун ҳақиқий санъат кунига айланди. Боиси, институтнинг халқ бахшичилиги, анъанавий хонандалик, кино ва театр йўналишида таҳсил олаётган талабалар ўз чиқишлари билан санъатнинг нақадар улуғлигини, унга ошно тутинган киши қалби фақат эзгуликка тўла бўлишини яна бир бор исботлашди.

— Биз шаҳарда туғилиб, шу ерда вояга етяпмиз, — дейди 222-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Камолахон Азимова. — Шу пайтгача халқ амалий чолғу асбоблари ҳақида кўп нарса билмасдик. Бахшичилик асосан, воҳада ривожланган. Телевизорда уларни кўрганман; тоғу адирлар қўйнида достон айтишади. Шаҳарда, кўп қаватли бинолар атрофида достон айтилаётганини эса кўрмаганман. Бугун ўша тасаввуримдаги анъана «бузилди». Илк бор достон айтаётган бахши, чанқовуз овозини эшитдим. Жуда хурсандман! Тағин жонли! Биласизми, Тўмарис момоларимиз кўз ўнгимда гавдаланди.

Учрашувда халқ достонларидан термалар айтилди, чанқовуз садоси бутун мактабни тутди. Эстрада йўналишидаги замонавий ашулаларнинг бахшичилар тилидан, улар оҳангида жаранг сочгани эса ўқувчилар учун янгилик бўлиб, илиқ кутиб олинди.

Шу куни бу каби тадбирлар туманнинг 18 та умумтаълим мактабида ўтказилиб, Мудофаа вазирлиги спорт клуби спортчилари ва ҳарбий хизматчилар томонидан спорт бўйича ҳам ўқувчилар ўртасида мусобақалар ташкиллаштирилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Киритилди: 19:55 25.10.2019. Ўқилди: 1895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!