Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳар куни чўмилиш шартми – шифокорлар жавоби

Ҳар куни чўмилиш шартми – шифокорлар жавоби

Дерматолог шифокорлар ҳар кун чўмилиш шарт эмаслигини маълум қилишди. Бу соғлиқ учун зарарли бўлиши мумкин. Улар ўз фикрларининг тасдиғи сифатида қатор сабабларни санаб ўтишди. Бу ҳақда GQ журналида мақола чоп этилди.

Уларнинг сўзларига кўра, ҳозирги замон кишиларининг ҳар кун чўмилишларига ҳожат йўқ, чунки улар оғир жисмоний ишларни бажаришмайди. Қолаверса, тез-тез душ қабул қилиш инфекция хавфини оширади. Иссиқ сув терини ўта қуритиб юборади ва ёрилишига олиб келади. Совун эса фойдали бактерияларни йўқ қилиши мумкин.

Ювинишни ният қилганларга 10 дақиқадан ортиқ ҳаммомда қолиб кетмаслик тавсия қилинади. Шифокорларнинг таъкидига кўра, иссиқ ванна юрак хуружини келтириб чиқариши мумкин.

Шифокорларнинг ишонтириб айтишича, танани тоза сақлаш учун ҳар куни либос ва ички кийимни алмаштириб туришнинг ўзи кифоя.

 

Киритилди: 10:43 20.09.2019. Ўқилди: 6189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!