Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

ҲАМАС Ғазо секторида Исроил билан ҳамкорликда айбланган фаластинликларни жазолаш учун судсиз қатлларни амалга оширмоқда

ҲАМАС Ғазо секторида Исроил билан ҳамкорликда айбланган фаластинликларни жазолаш учун судсиз қатлларни амалга оширмоқда

ҲАМАС Ғазо секторида Исроил билан ҳамкорликда айбланган фаластинликларни жазолаш учун судсиз қатлларни амалга оширмоқда — Reuters.

Агентлик манбаларига кўра, Исроил билан сулҳ кучга кирганидан бери ҲАМАС аъзолари “хавфсизликка таҳдид солиш” ва “Исроил учун ишлаш”да айблаб, камида 33 кишини ўлдирган.

The Insider нашри рус тилидаги Телеграм-каналида ҲАМАС ҳаракати томонидан етти кишининг қатл этилгани акс этган видеони топди. The Insider томонидан ўтказилган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, иккала файл ҳам 2025 йил 13 октябр куни кечқурун яратилган ва таҳрирлаш белгиларини ўз ичига олмайди.

"Қатллар серияси ҲАМАС ҳаракатининг маҳаллий қуролли кланлар, биринчи навбатда, вакиллари анъанавий равишда Ғазо шаҳрининг бир қисмини назорат қилган Доғмуш уруғига қарши ички тўқнашувлари билан боғлиқ бўлиши мумкин", дея ёзмоқда Haaretz нашри.

Киритилди: 22:06 14.10.2025. Ўқилди: 1147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!