Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳажга боришни ният қилган боғбон маҳаллага светофор ўрнатди

Ҳажга боришни ният қилган боғбон маҳаллага светофор ўрнатди

Фарғона вилояти Боғдод тумани Пахтаобод маҳалласида яшовчи Исақжон Умрдинов серқатнов йўлдаги чорраҳага светофор ўрнатиш ташаббуси билан чиқди.
Маҳалла аҳли эса буни қўллаб-қувватлади.

Кўпчиликнинг мушкулини осон қилиш, кўмак бериш савобли иш. Орамизда шундай инсонлар борки, ана шундай эзгу ишларга бош бўлади.

-Исақжон укамиз - миришкор боғбон, "Исақжон мироб боғи" номли боғдорчилик фермер хўжалиги раҳбари, -дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ваҳобжон Зияев. -Бир неча йилдан бери муборак ҳаж зиёратига боришни ният қилиб юрибди. У бир хайрли ташаббусни илгари суриб қолди: қишлоғимиздан ўтган автомобиль йўли жуда серқатнов, шу чорраҳага светофор ўрнатилса-ю, мен шунга ҳомий бўлсам, деб. Тўғриси, бутун пахтаободликлар бу эзгу ишдан севинди. Саховатпеша инсонлар кўпайсин, деб дуо қиляпти халқимиз.

Мазкур чорраҳа чиндан ҳам тиқилинч: бир томонда "Мулла Аълам" масжиди, нариги томонда эса мактаб жойлашган. Чорраҳани кесиб ўтиш қийинчилик туғдирар эди. Хуллас, бу чорраҳадан ўтиш жуда қийин эди. Исақжон аканинг беминнат кўмаги билан минглаб қишлоқдошнинг мушкули осон бўлди.

Киритилди: 09:22 07.09.2021. Ўқилди: 1616 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!