Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳафта янгилиги: Хотин-қизлар қўмитаси раиси ташаббуси билан бозорчи аёлларга маънавият ўргатиладиган бўлди

Ҳафта янгилиги: Хотин-қизлар қўмитаси раиси ташаббуси билан бозорчи аёлларга маънавият ўргатиладиган бўлди

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова бозорчи аёлларда маънавият ва маърифат борлигига шубҳа билдирди, деб ёзмоқда minbar.uz.

“Мамлакатни биламан десанг, бозор билан мозорига бор деган гап бор. Ҳақиқий бозорчи аёлларда на маънавият, на маърифат бор. Аммо шу сўзга мос бўлмаслиги учун хотин-қизлар қўмитаси нима қилди?”, – деган Элмира Боситхонова.

Бу гапларни Ўзбекистон аёлларининг раҳбари 11 июлда “Оиладаги зўравонлик масалалари, турли вазиятлар таҳлили ва бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар” мавзусидаги брифингда айтган.

Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимованинг айтишича, Сиёб бозоридаги аёллар ўзини тутишни билмайди, бу аёллар Гавҳар Алимовани хорижлик меҳмонлар олдида уялтирганмиш.

Элмира Боситхонованинг айтишича,

  • эндиликда бозорларда қўмитанинг бошланғич ташкилоти тузилади. Бозорда ишлайдиган аёллар маърифатсиз “бозорчи аёл” номига муносиб бўлмасликлари учун бошланғич ташкилот хонасида улар билан маърифий суҳбатлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган;
  • бозорларда радиоузел орқали Зулфияхонимнинг “Хотирам синиқлари”га ўхшаш асарлар ҳар куни беш-олти мартадан ўқиб эшиттирилиши, муомала маданияти мавзусида эшиттиришлар тайёрланиши ҳам кўзда тутилган.

ОАВ хабарларига кўра, брифингда бозорчи аёлларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш масаласи кўтарилмаган, иштирокчилар советча тарғибот методлари муҳокамаси билан кифояланган.

1958 йилда туғилган Элмира Боситхонова 2011 – 2016-йилларда Хотин-қизлар қўмитасига раис бўлган. Уч йил Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Боситхонова июн ойида яна Хотин-қизлар қўмитаси раислигига қайтган.

Боситхонова 2015 йилда қўшиқчилар кийимларининг юпқалигини, уларнинг “ўзбекона ахлоққа тўғри келмайдиган ҳаракатлари”ни муҳокама қилишни бошлаб берган эди.

Боситхонова назарида “ярим яланғоч” кийиниб, саҳнага чиқди деб топилган хонанда Лола лицензиясидан айрилган эди.

Киритилди: 13:43 12.07.2019. Ўқилди: 1756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!