Бугун 9 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Гвардиола нега "Барса"га қайтмоқчи эмаслиги маълум бўлди

Гвардиола нега "Барса"га қайтмоқчи эмаслиги маълум бўлди

Гвардиоланинг собиқ ёрдамчиси Пепнинг "Барселона"га қайтишни истамаётгани ҳақида гапирди.

"Бу унинг қарори, у жавоб бериши керак, лекин ишончим комилки, бунга сабаб унинг "Сити"да жуда кўп йиллар ўтказгани. Бизга худди оиладагидек муносабатда бўлишди, худди уйда ишлаётгандек ишлашга рухсат беришди.

Пеп "Барселона"да ҳам, "Бавария"да ҳам бундай муносабатни ҳис қилмаганди.

Қарорни у қабул қилади, лекин менимча, ҳар қандай лойиҳа беш ёки олти йилга мўлжалланган бўлиши керак. Нафақат Пеп билан, балки бошқа ҳар қандай одам билан ҳам.

Дўст сифатида мен Пепга янги лойиҳа излашни айтган бўлардим, чунки унинг олдида ҳали узоқ йўл турибди", - деди Гвардиола мураббийлар штабининг собиқ аъзоси Карлес Планшар Diario Sport нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 09:30 08.10.2025. Ўқилди: 1170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!