Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Гўзаллар олами: 90-йиллар юбкалари яна урф бўлмоқда (фото)

Гўзаллар олами: 90-йиллар юбкалари яна урф бўлмоқда (фото)

Аёллар либоси масаласи доим долзарб мавзу. Гардеробингизга маюс боқиб, эгнингизга нгима кийишни билмаяпсизми? Унда ушбу мақола сиз учун!

1990-йилларда машҳур бўлган ипак матоли юбкалар яна урфга қайтмоқда. Бу ҳақда The Independent маълум қилди.

Машҳурлар ҳамда мода олами блогерлари, шу қаторда супермодель Кендалл Женнер ҳамда актриса Эмма Стоун ушбу юбкалардан кундалик ҳаётда фойдаланаётганликларини бир неча маротаба намойиш этишди.

Мода экспертлари маълумотларига кўра, айни пайтда ушбу либос кўплаб коллекцияларни безаб, машҳурлик бўйича асосий трентлар қаторида турибди.

Мутахассислар ипак матоли ушбу юбкаларни худди шундай матодан тикилган кўйлаклар, шунингдек, кенг свитерлар ёки аксинча, тор водолазкалар билан кийишни тавсия этишади. Бундай образ учун чармдан ишланган, тиззадан баланд ёки пастроқ этиклар мос келади.

lenta.ru

Киритилди: 15:58 17.01.2019. Ўқилди: 7057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!