Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳақида: "Президент студияда ўтириб қўшиқ ёзаётгани унинг тирик эканининг исботи бўлолмайди"

Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳақида: "Президент студияда ўтириб қўшиқ ёзаётгани унинг тирик эканининг исботи бўлолмайди"

Туркман президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Comedy Central сатирик каналида ҳажв қилинди. 8 август куни эфирга узатилган Американинг энг оммабоп «The Daily Show with Trevor Noah» кўрсатувининг бир қисми Туркманистонга, аниқроғи туркман президенти ўлими ҳақидаги мишмишларга расмий муносабатга бағишланди. Бу ҳақида «Минбар» хабар берди.

Бошловчи Тревор Ноа президент нима учун телевизорга чиқиб «Мен тирикман!» дейиш ўрнига ўзининг қандай дам олаётгани ҳақида видеоролик тайёрлатганига тушунмаганини айтган.

«...Лекин президент студияда ўтириб қўшиқ ёзаётгани унинг тирик эканининг исботи бўлолмайди. Мен ҳозир Tupaс (1996 йили ўлдирилган рэпер) мусиқий студияда ишлаётган видеони кўрсатишим мумкин, аммо бу унинг тириклигини билдирмайди-ку... ё билдирадими?!», – деб ҳайрон бўлган бошловчи.

Дастур муаллифлари туркман президентининг "юксак фазилатлари ва маҳоратини" тарғиб қиладиган роликларнинг монтажини ҳам кулгига олишган.

«Президент шунчаки боулинг ўйнамайди, у албатта энг юқори натижаларни кўрсатиши керак», – дейилади дастурда.

Асли стоматолог бўлган Туркманистон президенти кўп қиррали истеъдод соҳибидир. Маҳоратли чавандоз ва спортчи бўлишдан ташқари, президент шеър ёзади, мусиқа басталайди ва ҳатто автопойгаларда қатнашади. У, шунингдек, қурол-яроғнинг барча турларидан профессионал тарзда фойдалана олади.

Киритилди: 17:59 12.08.2019. Ўқилди: 3530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!