Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Гуноҳкорни даволовчи табиб

Гуноҳкорни даволовчи табиб

Солиҳларнинг бирларидан қандай тавба қилганлари ҳақида сўралди. У зот шундай жавоб бердилар: “Бир куни гуноҳларим, тоатларда камчилика йўл қўйганим ва ўлимим ҳақида ўйлаб қолдим. Қарасам, умрим тугаб боряпти. Гуноҳларим эса, кўпайиб боряпти. Ўлимим ҳам яқинлашиб келмоқда. Нафсим эса, тавбага юзланмаяпти. Устимда тоғлар ҳам кўтаролмайдиган бало турганини англаб етдим. Аҳволим оғирлигини ўйлаб уйимдан чиқдим.

Йўлда бир табибнинг ёнидан ўтиб қолдим. Қарасам, бир тўп одамлар уни ўраб олиб, дори солинган идишларни унга узатиб, уларни ичиш тартибини (рецептини) сўрашаётган экан. Хуллас, уларнинг ёнига бориб тўхтадим ва бояги табибдан: “Эй қария, сизда гуноҳларнинг дориси борми?” деб сўрадим. Табиб бир муддат бошини қуйи солиб турди-да, кейин бошини кўтариб: “Агар осий Кимга исён қилаётганини билганда эди, маъсият қилишдан олдин эриб кетган бўларди” деди. Бу гапларни эшитиб, дарҳол уйимга қайтдим. Табибнинг гапи қалбимга қаттиқ таъсир қилган эди. Мана, ҳозиргача мана шу тавбамда собит туриб, Роббимнинг эшиги остонасидан жилмадим”.

Манба: azon.uz

Киритилди: 10:56 25.11.2019. Ўқилди: 1906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!