Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Гулнора Каримованинг фуқаровий эрига тегишли яна бир мулк — Perfectum савдога қўйилди

Гулнора Каримованинг фуқаровий эрига тегишли яна бир мулк — Perfectum савдога қўйилди

Ўзбекистонда Rubicon Wireless Communication МЧЖ кўчмас мулки сотувга қўйилди. Қарздор — Рустам Мадумаров. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тошкент шаҳрида жойлашган Rubicon Wireless Communication МЧЖ (Perfectum) мамлакатда уяли алоқага хизмат кўрсатадиган йирик тадбиркорлик субъектларидан эди.

Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилиши кўрсатилган савдода мазкур мулкнинг бошланғич нархи 205 587 016 500 сўм этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг фуқаровий эри Рустам Мадумаровга тегишли бўлган мулк – ягона электрон савдо майдончасида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик фирма – «ЭДЕЛ ВЕЙС-АЛИ» масъулияти чекланган жамияти фондидаги юз фоиз улуши, дебитор-кредиторлари ва бошқа турдаги барча мол-мулклари билан аукционга қўйилган эди.

Киритилди: 09:48 25.05.2019. Ўқилди: 2846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!