Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Гулнора Каримованинг адвокати: "Зангиотада юзлаб маҳбус аёлларни кўрдим, аммо..."

Гулнора Каримованинг адвокати: "Зангиотада юзлаб маҳбус аёлларни кўрдим, аммо..."

Аввалроқ, Ўзбекистон Респбубликасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг адвокати, Женевадаги Mangeat Attorneys at Law адвокатлик идораси эгаси ва раҳбари Грегуар Манжа Зангиотадаги маҳбуслар колониясига боргани ҳақида хабар берган эдик.

Грегуар Манжа ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мижози Гулнора Каримова билан бир неча соат кутгандан кейингина учраша олгани ҳақида маълумот берганди.

Манжа Зангиотада кўрганлари, у ердаги вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди. Адвокат колонияда кўплаб маҳбус аёлларни кўрган, лекин бирорта адвокатни учратмаган. Бу ҳақда швейцариялик адвокат Twitter`даги саҳифасида пост қолдирган.

“Зангиотага сўнгги 4 марта борган вақтимда юзлаб маҳбус аёлларни кўрдим. Аммо у ерда ўша аёлларни ҳимоя қиладиган, уларнинг қанча жазо муддати қолгани, қамоқдаги ҳуқуқлари ва муддатидан аввал шартли озод бўлиш имкониятлари ҳақида уларга ахборот берадиган адвокатларни бирор марта ҳам учратмадим”, деган Грегуар Манжа.

Маълумот учун, адвокат мижози Гулнора Каримованинг аҳволи оғирлиги, унинг қон босими юқорилиги, суҳбатлаша туриб, ҳушини йўқотаётганини айтиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова 5 март куни ўз уйида ҳибсга олиниб, жазони ўташ учун умумий тартибли колонияга олиб кетилганди.

Каримова жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузганлиги сабабли жиноят-ижроия қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг тақдимномасига асосан, жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.

Киритилди: 15:19 23.06.2019. Ўқилди: 7553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!