Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Гулистон шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

Гулистон шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Гулистон шаҳрида фуқаро М. Б. га қарашли новвойхонада ҳисоблагич ўрнатилган жойдан ташқари яширинча монтаж қилиш орқали тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра 498,7 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:10 30.10.2025. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!