Бугун 29 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Грузиядаги намойишларда 43 киши ҳибсга олинди

Грузиядаги намойишларда 43 киши ҳибсга олинди

Мамлакат Ички ишлар вазирлигига кўра, намойишлар чоғида 32 нафар полициячи яраланган, улардан бири ҳамон касалхонада қолмоқда. Бироқ Ички ишлар вазирлиги полиция ҳаракатлари оқибатида жабрланганлар сони бўйича маълумотларни тақдим этмади.

"Намойишчилар полиция кўрсатмаларига бўйсунмаган, уларни ҳақорат қилган ва жисмоний куч ишлатган. Ички ишлар органларига бўйсунмаган ва майда безорилик қилган 43 нафар фуқаро қўлга олинган", дейилади Грузия ИИВ баёнотида.

"Полиция эрталабга келибгина намойишчиларни Тбилисидаги Шота Руставели хиёбонидан узоқлаштиришга эришди. Намойишнинг тарқатилиши ҳибсга олишлар ва полиция зўравонликлари билан кечди", деб ёзади Paper Kartuli газетаси.

Киритилди: Бугун 16:32. Ўқилди: 266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!