Бугун 20 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Грузияда аҳоли собиқ президент Михаил Саакашвили билан бирдамлик белгиси сифатида митинглар ўтказмоқда

A A A
Грузияда аҳоли собиқ президент Михаил Саакашвили билан бирдамлик белгиси сифатида митинглар ўтказмоқда

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг юзлаб тарафдорлари Грузиянинг йирик шаҳарларида, жумладан Тбилисида ҳам намойишга йиғилиб, расмийлардан судланган собиқ давлат раҳбарини хорижда даволаниш учун қўйиб юборишни талаб қилишмоқда.

Митинг иштирокчилари қўлларида "Вивамед" клиникасида ётган Саакашвилини озод этиш талаблари ёзилган плакатларни ушлаб турибди. Уларнинг сўзларига кўра, Саакашвилининг аҳволи шунчалик оғирки, агар расмийлар уни тезроқ хорижга қўйиб юбормаса, вафот этиши мумкин. Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари навбатчилик қилмоқда, намойиш тинч тартибда ўтмоқда.

Саакашвилининг яқинлари ва адвокатлари унинг қамоқхонада озиқ-овқат ва гигиена воситаларига қўшилган турли зарарли моддалар билан заҳарланаётганини бир неча бор таъкидлаган. Собиқ президентнинг тиббий таҳлиллари соғлигида жиддий муаммолар борлигини кўрсатди.

Киритилди: 14:39 05.01.2023. Ўқилди: 1677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!