Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Грипп ва коронавируснинг дастлабки аломатларини фарқлаш борасида тавсия

Грипп ва коронавируснинг дастлабки аломатларини фарқлаш борасида тавсия

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева АОКА ҳузуридаги штабда ташкил этилган брифингда коронавирус ва грипп касалликларининг ўхшаш аломатлари ҳақида маълумот берди.

Жумладан, мутахассис «Грипп билан оғриганимда ҳеч қачон тана ҳароратим кўтарилмайди. Ҳозирда менда кўп миқдорда сўлак ажралиши, баъзан эса, айниқса ухлаш олдидан йўтал кузатилмоқда. Грипп ёки COVID-19 билан касалланганимни қандай фарқлашим мумкин?», деган саволга қисқача жавоб бериб ўтган.

Грипп ва коронавируснинг кечишида умумий аломатлар ва фарқлар мавжуд. Уларни беморнинг шикоятларига қараб ҳам аниқлаш мумкин, кейин эса шифокор синчковлик билан кўрикдан ўтказиши лозим. Коронавируснинг енгил ёки аломатсиз шаклларида баъзи беморларда тана ҳарорати чиқмаслиги эҳтимоли бор.

Иккала касалликда ҳам ҳарорат 38 даражага чиқса, бу меъёрий ҳолат саналади, чунки ҳар икки касалликнинг бошланишида ҳам вирус организмга тушса, инсон организми (болалар ва катталарда) вирусга қарши иммунитет ишлаб чиқаради. Бу ушбу инфекцияларга қарши иммунитет ишлаб чиқариш учун оптимал ҳарорат саналади. Бундай вазиятда кузатув ҳамда аломатларга қараб даволашни бошлаш учун оилавий шифокор ёки педиатрга телефон орқали мурожаат қилиш лозим.

Ушбу касалликларнинг ҳар иккисида муҳим компонентлардан бири бу касалликка чалинган бемор билан мулоқот қилган ёки қилмаганлик саналади. Бу кўрсатмалар мутахассисларга дастлабки тарзда ташхис қўйиш, ташхисни аниқлаш учун шифокорнинг тест ёки таҳлиллар (қон таҳлили, сийдик таҳлили ва ҳоказо) топширишга йўналтиришида қўл келади.

Бундай ҳолатларда ҳар куни телефон орқали шифокор назоратида бўлиш талаб этилади, чунки касалликларнинг ҳар икки турида ҳам аломатлар минимал бўлиш билан бошланиши, бироқ яширин ўзгаришлар 7-10 кундан сўнг ўзини кўрсатиши мумкин.

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси 

Киритилди: 14:52 21.09.2020. Ўқилди: 3753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!