Греция полицияси ходими кокаин савдоси билан шуғулланувчи трансмиллий гуруҳ аъзоларига махфий тергов маълумотларини бериб, уларга ноқонуний фаолиятни яширишда ёрдам берганликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Reuters агентлиги хабар беришича, жиноий гуруҳга ёрдам беришда гумон қилинган яна икки нафар зобитга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Грециядаги ҳибсга олишлар Франция ва Европол берган маълумотлар асосида бошланган бир ойлик тергов доирасида амалга оширилди.
Грецияда ҳибсга олинган уч киши жиноий гуруҳ тузиш, наркотик моддалар савдоси ва порахўрликда айбланмоқда. Улар орасида 42 ёшли собиқ гиёҳвандликка қарши курашувчи зобит ҳам бор, у терговчиларга кўра, Грецияга кокаин ва наша етказиб берувчи контрабандачилардан ойлик тўловларни олган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, у ҳашаматли турмуш тарзини олиб борган.