Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Google" "жосуслик қилишини" тан олди. Сабабини ҳам айтди

"Google" "жосуслик қилишини" тан олди. Сабабини ҳам айтди

Google корпорациясининг ходимлари фойдаланувчилар томонидан Google Home смарт-динамикаси ёки Google Assistant дастурига берилган овозли буйруқларни мунтазам эшитиб туради. Бу ҳақда Google компанияснинг маҳсулотлар бўйича менеджери Дэвис Монсисга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Google нутқни таниш тизимини такомиллаштиришга хизмат қиладиган дунёнинг кўплаб тилшунос-экспертлар билан иш олиб боради. «Ушбу экспертлар айрим сўровларни таҳлил қилиш орқали бизга тилларни яхширов тушунишимизга ёрдам беради», — дейди Монсис.

Дэвис Монсиснинг таъкидлашича, ходимлар айнан кимнинг гап-сўзларини тинглаётганликларини билмайди ва фойдаланувчиларнинг бирор-бир шахсий маълумотига кира олмайди.

Associated Press агентлигининг қайд этишича, Google ўзининг мобил дастури ёки смарт-динамикалари фойдаланувчилари томонидан берилган минглаб овозли буйруқлар Бельгиянинг VRT телеканали орқали тарқаб кетгач, шундай йўл тутишга мажбур бўлган. Маълум бўлишича, тарқаб кетган овозлар орасида фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ҳамда орқа фондаги суҳбатлар ҳам бўлган.

Киритилди: 10:50 12.07.2019. Ўқилди: 1806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!