Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Гонконг ҳукумати намойишларга сабаб бўлган экстрадиция тўғрисидаги қонун қабулини тўхтатди

Гонконг ҳукумати намойишларга сабаб бўлган экстрадиция тўғрисидаги қонун қабулини тўхтатди

Гонконг оммавий намойишларни келтириб чиқарган экстрадиция тўғрисидаги қонунга қўшимчалар киритишни тўхтатиб турибди.

«South China Morning Post» газетасининг хабар беришича, бундай қарорга Хитой раҳбарияти йиғилишининг натижасида келинган.

  • Бу қонун муайян давлат қонун-қоидаларини бузган шахсни шу давлатга топширишни кўзда тутади. Гонконгдаги қонун лойиҳаси гумонланувчиларни Хитойга экстрадиция қилиш ҳуқуқини беради. Гонконгликлар шундан хавотирланишаяпти, намойишчилар қонун уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашни кафолатламайди дейишмоқда.
  • Гонконгда юз минглаб одам сўнгги ҳафтада ҳар куни норозилик билдириб намойишга чиққан. Энг оммавий намойишда бир миллионга яқин одам иштирок этган.

 

Киритилди: 22:19 15.06.2019. Ўқилди: 1316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!