Бугун 23 август, 2019 йил, жума

O'ZB

Гитлернинг улкан режасини барбод қилган 101 ўзбек ҳақида янги тафсилотлар

Гитлернинг улкан режасини барбод қилган 101 ўзбек ҳақида янги тафсилотлар

Иккинчи Жаҳон уруши йилларида юксак жасорат кўрсатиб, мардларча ҳалок бўлган 101 нафар ўзбек ҳақида архив ҳужжатларидан шу пайтгача ошкор этилмаган маълумотлар оммага эълон қилинди. Бир юз бир нафар ўзбек - Голландиянинг Амерсфорт шаҳридаги концлагерда жаҳаннам азобини тортиб, кўрсатган қаҳрамонликлари туфайли Гитлернинг ўта мудҳиш режасини барбод этганганликлари ҳамда фашистларга жаҳон тарихини ўзгартиришга йўл қўймаганликларидан бехабар ҳалок бўлган.

Апрель ойининг бошида Ўзбеккино агентлигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўмагида 101 отряддан бўлган қаҳрамон ўзбекистонликлар отувга ҳукм қилинган санага бағишланган Тошкент - Амстердам телекўприги ўтказилди.

Узоқ йиллар давомида немис фашистлари 101 нафар ўзбек-жангчиларини голландияликларга немис армияси ким билан уруш қилаётгани, қизил армия аскарлари аслида кимлигини кўрсатиш мақсадида Амерсфорт шаҳридаги концлагерга олиб келишгани ҳақида айтилар эди.

2017-2018 йилларда Ўзбеккино миллий агентлиги ва БЕНИЛЮКС мамлакатларидаги Ўзбекистон элчихонаси қўллаб-қувватлаши туфайли ёзувчилар - Анвар Иргашев ва Юлия Медведковская томонидан ўтказилган тадқиқотлар асосида янги ноёб маълумотларга эга бўлинди.

Маълум бўлдики, ўзбек аскарлари фашист Германиясининг пропаганда машинаси қурбони бўлган ва ўта муҳим ҳамда махфий акция учун атайин саралаб олинган. Адольф Гитлернинг шахсан ўзи Рейх вазири Геббельс ва рейхфюрер Гиммлер бошчилигидаги идораларга Қизил Армия аскарлари ҳақида пропаганда руҳидаги фильм яратишни буюрган, картинада аскарлар инсон қадр-қимматидан маҳрум, нотавон ва қолоқ мавжудотлар сифатида жонланиши керак эди.

Буларнинг барчаси немис аскарларининг тушиб бораётган руҳи ни Иккинчи жаҳон урушининг энг муҳим жанги - Москва учун жанг олдидан кўтариш учун керак эди.

Ушбу фильмнинг яратилиши фюрер томонидан устувор вазифа этиб эълон қилинган. У 1941 йил ноябрь ойида экранларга чиқиши кутилаётган эди. Суратга олиш гуруҳига рейхнинг энг яхши кинематографчилари жалб қилинган. Бир юз бир нафар ўзбек ўғлонлари асир сақланаётган Амерсфорт концлагерида эса фильм учун материал тайёрланиши лозим эди.

Афтидан ҳаммаси режа асосида кетаётган ва шу боис Геббельс Гиммлер билан бирга фюрерга операция муваффақиятли ўтказилгани ҳақида баён бериши арафасида кутилмаганда режалар барбод бўлади. Амерсфорт концлагерида асир-ўзбеклар томонидан кўрсатилган мардонаворлик, қатъий интизом ва миллий маданият Гитлер режалари амалга ошишига йўл қўймайди. Ҳа, улар атиги 101 нафар эди! Лекин улар ҳақиқий жангчилар эди!

Фашист аскарлари мафкуравий ёрдамдан маҳрум бўлади, Москва учун жанг олдидан уларнинг руҳи кўтарилмайди! Улар бу жангни нафақат бой берадилар, балки бу ерда бир миллионга яқин аскар ва офицерларини йўқотадилар. Фашист Германияси ғалаба қозонган тақдирда инсоният тарихи мутлақо бошқача кечган бўлар эди, дунё халқларини оммавий қуллик ва халқларнинг йўқ қилиниши кутар эди.

1942 йилнинг 9 апрел санасида 101 отряднинг қаҳрамон ўзбек-жангчилари Амерсфорт концлагери яқинидаги ўрмонзорда отиб ташланган. Отув ҳукми мутлақо махфий грифи остида ўтказилган, унда фақатгина концлагерь офицерлари иштирок этган. Ўққа тутилишини билган қаҳрамон-ўзбеклар олий жазо амалга оширилиши белгиланган жойга бошларини баланд кўтарган ҳолда, синмаган руҳ билан Ватан ҳақидаги қўшиқни баралла куйлаб борганлар...

Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага жонларини фидо қилган ҳолда бебаҳо ҳисса қўшган 101 ўзбек қаҳрамонларининг бу жасорати бутун дунё инсонлари хотирасида мангу яшайди , - дейилади Ўзбеккино миллий агентлиги мақоласида.

Иккинчи жаҳон уруши давомида фашизмга қарши курашда қатнашган ўзбекистонликлар номларини абадийлаштириш, ёш авлодни ота-боболари кўрсатган жасоратлар намунасида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон президентининг 2018 йилда қабул қилинган фармони асосида бир қатор чора-тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

Киритилди: 18:08 18.04.2019. Ўқилди: 4351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!