Германия миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи бўлиш таклифини рад этди. Бу ҳақда Германиянинг машҳур Bild портали хабар берди.
Маълум бўлишича, мутахассис Ўзбекистон миллий жамоаси вакиллари билан Берлиндаги элчихона орқали музокара ўтказган. Орадан бир неча кун ўтгач, Лёв бу таклифни мулойимлик билан рад этган.
Ҳозирда Йоахим бош мураббийлик фаолиятини тугатмоқчи эмас. У яна бир қанча қулай таклифларни кўриб, сўнг якуний қарорга келишни режалаштиряпти.