Бугун 11 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Германия қуролли кучларида 35 минг аскар ва офицер етишмаяпти

Германия қуролли кучларида 35 минг аскар ва офицер етишмаяпти

Германия қуролли кучларида 35 минг аскар ва офицер етишмаяпти.

Бу ҳақда Бундестаг мудофаа қўмитаси раиси, Германия эркин демократик партияси вакили Маркус Фабер RND таҳририятига маълум қилган.

"Эҳтимол, НАТОнинг барча 32 аъзо давлатга, хусусан Германияга ҳам қўядиган талаблари ортиши мумкин. Шу тариқа, йиллик ишлаб чиқаришнинг 2 фоизини мудофаага сарфлаш энди етарли бўлмайди. Бу 3 фоиз атрофида бўлиши керак", - дейди Фабер.

Унинг тушунтиришича, НАТОнинг альянс қуролли кучлари сонини 49 та бригадага, яъни 82 тадан 131 тагача ошириш истаги доирасида Германия ҳам ўз Қуролли кучлари сонини ошириши керак. Фабернинг сўзларига кўра, Берлин ўз армиясини 35 минг кишига, умумий сонини 100 минг қўшинга кўпайтиришни талаб қилиши мумкин.

Депутат бу жараён 10 йилга чўзилиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Киритилди: 09:44 12.10.2024. Ўқилди: 867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!