Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ғазодан Исроилга отилган тўртта ракетадан биттаси Ғазо чегарасига тушган

Ғазодан Исроилга отилган тўртта ракетадан биттаси Ғазо чегарасига тушган

Ғазо секторидан Исроилга отилган тўртинчи ракетадан деярли биттаси Ғазо сектори чегараларига  тушди.  Бу  ҳақда  брифингда  Исроил  мудофаа  кучлари  матбуот  котиби Йонатан Конрикус маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.

"Амалиёт бошлангандан бери Ғазо секторидан отилган ракеталарнинг умумий сони 1800 тани ташкил этади, бизнинг маълумотимизга кўра, ушбу ракеталарнинг  430 таси Ғазо секторига тушган", - дея Конрикус сўзларини келтирмоқда агентлик.

Худди шу брифингда у Исроил қуролли кучлари тунда Фаластин анклави ҳудудига энг катта ҳужумни уюштирганлигини айтди: 150 самолёт Ғазо секторидаги  нишонларга 40 дақиқа давомида зарба берди, операцияда қуруқликдаги қисмлар ҳам қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, 14 май куни "Қизил ярим ой" шифокорлари Фаластин ва Исроил ўртасида ўтган кун давомида авж олган вазият пайтида Фаластин ҳудудларида 349  киши жароҳат олгани ҳақида хабар беришди.

10 майдан бери Исроил армияси ва Ғазо секторидаги фаластинлик радикаллар ракета зарбалари алмашишни тўхтатмаяпти. Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху  операция зарур бўлган вақтгача давом этишини таъкидлади.

Киритилди: 11:26 14.05.2021. Ўқилди: 2792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!