Исроилнинг Ғазо секторидаги қочқинлар лагерига берган зарбаси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 40 га яқин киши жароҳатланди.
Бу ҳақда Al Jazeera ёзмоқда.
"Исроил ҳарбийларининг Ғазо сектори марказидаги Дайр ал-Баледа кўчирилганлар учун чодирларга уюштирган ҳужуми оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, камида 40 киши жароҳатланди", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳужум касалхона ҳудудидаги чодирларга қилинган. Ҳужумдан кейин катта ёнғин бошланди.