Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ғазода ўлдирилган журналистлар сони 182 нафарга етди

Ғазода ўлдирилган журналистлар сони 182 нафарга етди

Ғазо секторида яна беш нафар оммавий ахборот воситалари ходими Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда Ғазо ҳукумати матбуот хизмати баёнотида айтилади.

Улар орасида продюсер Надия Имад ал-Саййид ва Имом радио бошловчиси Абдураҳмон Семир ат-Танани ҳам бор.

Шу тариқа, 2023 йил 7 октябрдан буён Исроил агрессияси натижасида эксклавда ҳалок бўлган журналистлар сони 182 нафарга етди.

Исроил Ғазо секторида фаластинликларга қарши геноцидни бошлаган 2023 йил 7 октябрдан бери ўлдирилган матбуот ходимлари сони 182 нафарга етди.

Бугун эрта тонгда Исроил самолётлари Ғазо шаҳри ғарбидаги Ал-Шати қочқинлар лагеридаги БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги Эсма мактабига ҳужум қилди. Бино кўчирилган фаластинликлар учун бошпана вазифасини ўтаган.

Киритилди: 09:09 28.10.2024. Ўқилди: 674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!