Бугун 18 август, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Газли ичимликлар уйқуга халақит берадими?

Газли ичимликлар уйқуга халақит берадими?

Газли ичимликлар ва бошқа ширин ичимликларни доимий равишда истеъмол қилиб келадиганлар бедорлик ҳамда уйқуга кетишдаги муаммоларга дуч келишини олимлар исботлашди. Бу ҳақида “Sleep Health” журналида мақола эълон қилинган.

"Ўйлаймизки, бу ҳолатда ширин ичимликлар ичиш одати ва уйқусизлик бир-бирини кучайтиради. Шу сабаб ҳам одамлар бу одатни ташлашга жуда қийналишади. Бизнинг маълумотларимиз кўрсатади-ки, газли ичимликлар ичиш, семизлик ва диабетдан уйқуни яхшилаш билан курашса бўлади", — деди Сан-Францискодаги Калифорния университетидан Арик Пратер.

Пратер ва унинг ҳамкасблари бундай хулосага 19 минг кишининг ҳаётини кузатиш асносида келишди. Бу одамлар 2005-2012 йилларда ўтказилган парҳез ва саломатликни кузатиш миллий дастурида иштирок этишган.

Улар қанчалик кўп ширин ичимликлар ичишган бўлса, самара шунчалик кучли бўлди. Ўрта ҳолатда беш соат ухлаганлар 21 фоиз кўпроқ ичимлик ичишган. Олти соат ухлаганларда эса бу ҳолат 11 фоизни ташкил этган.

Киритилди: 23:01 07.08.2019. Ўқилди: 770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!