Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ғаллаоролда ақидапарастлик ғояларига асосланган аудио, видео ва фотоларни тарқатиб келган шахс ушланди

Ғаллаоролда ақидапарастлик ғояларига асосланган аудио, видео ва фотоларни тарқатиб келган шахс ушланди

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Жиззах вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари ўтказган “Тўсиқ” тадбири давомида Ғаллаорол тумани, Қашқабулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1990 йилда туғилган Б.М. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган аудио, видео ва фото материалларни 92 нафар танишига улашиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда  Жиззах вилоят ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи "ANIQ.UZ"га хабар берди.

Маълум бўлишича, фуқаро Б.М. 2010-2019 йилларда Россия Федерацияси Москва шаҳрига ишлаш мақсадида бир неча маротаба бориб, у ерда хуфиёна фаолият кўрсатаётган террорчилик ташкилотларининг ёлловчилари таъсирига тушади. Кейин интернет ижтимоий тармоғининг “Odnoklassniki.ru” сайтида ўз профилини очади.

Шундан сўнг фуқаро Б.М. профили орқали Ўзбекистон Республикасида чиқиши тақиқланган бир қатор шахслар билан ақидапарастлик ғояларини тарғиб қила бошлайди. Жумладан, “Ал-Фатҳ” ва бошқа студиялар томонидан тайёрланган аудио, видео ва фотоларни тарқатади.  

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2441 –моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.   

 

 

Киритилди: 17:27 17.10.2019. Ўқилди: 2027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!