Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ғалати давлатлар рўйхати: пойтахтсиз, конституциясиз, армиясиз...

Ғалати давлатлар рўйхати: пойтахтсиз, конституциясиз, армиясиз...

унёда иккита бир хил давлат учрамайди. Икки юздан ортиқ мамлакатлар шу қадар ранг-барангки, улар орасида давлатчиликнинг оддий элементлари бўлмаган вакилларнинг ҳам борлиги кишини ҳайратлантиради.

Конституциянинг нима кераги бор?

Мутлақ кўпчилик давлатлар ўз конституциясига эга ва барча қонунлар ўша конституцияга мувофиқ келиши лозим. Лекин жуда оддий туюлган шу талабдан чекинган давлатлар талайгина ва улар ҳам бинойидек турмуш кечиришмоқда. Бундай давлатлар орасида ҳатто юксак тараққий этганлари ҳам борлиги ҳайратланарли. Келинг, улар билан танишамиз:

1. Буюк Британия;

2. Канада;

3. Янги Зеландия;

4. Швеция (умумий конституция йўқ, лекин қонунлардан баланд турувчи актлар мавжуд);

5. Сан-Марино;

6. Исроил;

7. Ливия (узоқ йиллик урушлар натижасида конституция бекор қилинган. Кейинчалик Конституцион ассамблея тузилган ва бу ҳужжат устида ишланган).

Пойтахтсиз ҳам яшаш мумкин

Дунёда расмий пойтахти бўлмаган давлатлар ҳам бор ва улар сони бир эмас, иккита. Биттаси ҳақида кўпчилик эшитган – экватордан 42 км нарида, Тинч океанида жойлашган бу митти давлатда 15 мингга яқин аҳоли яшайди. Наурунинг кичик давлатлиги пойтахти йўқлигига асос бўлар, аммо расмий пойтахтсиз иккинчи давлат номини эшитсангиз ҳайрон қоласиз. Бу Швейцария! Ҳа, айнан Швейцария расмий пойтахтга эга эмас. Тўғри, давлатчиликнинг кўплаб институтлари Берн шаҳрида жойлашган. Аммо Берн конфедерациялардан бирининг маркази, федерал аҳамиятга эга шаҳар холос.

Армиясиз давлатлар ҳам бор

Ҳамма давлатлар ўз армиясига эга деган ақидадан четлашган давлатлар ҳам анчагина. Уларнинг аксарияти “катта оғалар” ҳимоясида бўлса, айримлари мамлакат мудофаасида армиядан эмас, полиция, кўнгиллилар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларга суянишни режалаштирганлар. Лекин бошларига уруш тушса, қандай йўл тутишларини ҳозирча ҳеч ким билмайди. Бундай давлатлар билан танишинг:

·        Андорра;

·        Вануату;

·        Ватикан (Рим папаси қўриқчилари муқаддам Ватикан қуролли кучлари мақомида бўлишган);

·        Гаити республикаси;

·        Гренада;

·        Исландия (доимий бўлмаган тузилмалар мавжуд, лекин соҳил қўриқчилари мунтазам ишлайди);

·        Кирибати;

·        Коста-Рика;

·        Лихтенштейн;

·        Маршалл ороллари;

·        Маврикий;

·        Микронезия Федератив Штатлари;

·        Монако (умуман олганда 200 нафардан кўпроқ аскар турли қисмларда хизмат қилади, лекин уларни мунтазам армия дейиш қийин);

·        Науру;

·        Палау;

·        Панама (Миллий гвардия мавжуд);

·        Самоа;

·        Сент-Винсент ва Гренадиналар;

·        Сент-Люсия;

·        Соломон ороллари;

·        Тувалу;

·         Япония (расман Япония ҳар қандай ҳарбий қўшинлар тузиши тақиқланиши ҳақида бу давлат конституциясининг тўққизинчи моддасида ёзилган. Аммо шундай йирик ва ривожланган давлатнинг қуролли кучлари бўлмаслиги мумкин эмас. Шу боис ўзига хос сўз ўйини қилинган ва Япониянинг расмий армияси бўлмагани ҳолда мудофаа қўшинлари мавжуд).

Киритилди: 05:19 21.07.2019. Ўқилди: 4847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!