Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фукусимадаги радиоактив чиқиндиларни қайта ишлаш 4,2—6,4 млрд долларга тушади

Фукусимадаги радиоактив чиқиндиларни қайта ишлаш 4,2—6,4 млрд долларга тушади

Япониянинг Фукусима префектурасидаги радиоактив қолдиқларни тозалаш ишларидан сўнг қолган тупроқ қатлами, дарахт шохлари, ўтлар ва бошқа чиқиндиларни қайта ишлаш харажатлари учун 440,1 миллиарддан 675,6 миллиард иена (тахминан, 4,2—6,4 миллиард доллар)гача маблағ талаб этилади. Бу ҳақда NHK телеканалига таяниб «Коммерсантъ» хабар берди.

Радиоактив чиқиндилар ҳажми 14 миллион куб метрни ташкил қилади. Ҳукумат чиқиндилар утилизациясини 2045 йилгача тугатишни режалаштиряпти. Утилизация жараёни хом ашёни 90 фоиз қайта ишлашни кўзда тутади.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, утилизация жараёнидан кейин қайта ишлашга мўлжалланмаган 8 фоиз чиқинди қолса, унинг ҳажми 1,13 миллион куб метрни ташкил қилади. Қайта ишлаш харажатлари 440,1 миллиард иена (тахминан, 4,2 миллиард доллар)ни ташкил қилади. Агар 1,9 миллион куб метр қайта ишлашга мўлжалланмаган чиқиндилар қолса, бу сумма 676,6 миллиард иена (тахминан, 6,4 миллиард доллар)гача ўсади.

2011 йил 11 март куни зилзила ва ундан кейин содир бўлган цунами натижасида «Фукусима-1» АЭСида ҳалокат юз берди. Табиий офатлар натижасида 16 мингга яқин одам ҳалок бўлди. Юз минглаб япониялик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

Аввалроқ Японияда 7,1 балли зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 09:10 27.02.2021. Ўқилди: 1399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!