Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Францияда карантинда жиноятлар сони кескин камайди

Францияда карантинда жиноятлар сони кескин камайди

Францияда карантин вақтида ўғирлик, талончилик ва фирибгарлик каби бир қатор жиноят турлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 55-78 фоизга қисқарди, бироқ оиладаги зўравонлик сони ортган. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги ҳисоботига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

«2020 йилнинг 17 мартидан 10 май санасига қадар қайд этилган жиноятлар ва қонунбузарликлар сони карантин фонида кескин камайган», — дейилади ҳисоботда.

17 мартдан 10 майга қадар 2019 йилнинг шу даврига нисбатан зўравонликсиз ўғриликлар сони 78 фоизга қисқарган. Шунингдек, босқинчилик ва ўғриликлар (70 фоизга), автомобиль ўғрилиги (63 фоизга), фирибгарлик ва ўзганинг мулкига ноқонуний эга чиқиш (57 фоиз) ва жинсий зўравонлик (55 фоиз) камайган.

Шу билан бирга, 15 ва ундан катта ёшдаги инсонларга қасддан ҳужум қилиш ҳамда калтаклаш ҳолатлари ҳам 28 фоизга камайган.

Бироқ таъкидланишича, 2019 йилнинг 17 март ва 10 май оралиғига нисбатан карантин даврида оиладаги зўравонликлар сони 4 фоизга ошган.

Францияда карантин пайти оилавий зўравонликлар сони кескин ошгани тўғрисида март ойининг бошларида маълум бўлганди. Апрелда эса БМТ уйдаги зўравонликларга қарши курашни кучайтиришга чақирган эди.

Киритилди: 11:11 05.07.2020. Ўқилди: 2086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!