Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Франция ва Британия Украинага кўпроқ ёрдам беришга келишиб олди

Франция ва Британия Украинага кўпроқ ёрдам беришга келишиб олди

Буюк еттилик саммити доирасидаги учрашув чоғида Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва Франция президенти Эммануэль Макрон Украинага кўпроқ ёрдам беришга келишиб олди.

“Улар ҳозир можаро ривожланишининг муҳим палласи экани ва бу урушнинг йўналишини ўзгартириш имконияти мавжудлиги ҳақида келишиб олдилар”, — дейилади Британия бош вазирининг идораси баёнотида.

Ҳар икки етакчи ҳам уруш олиб боришда ҳам, келажакдаги ҳар қандай музокараларда ҳам Украинани ўз позициясини мустаҳкамлашда қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Жонсон ҳозир музокаралар олиб бориш хавфи ҳақида огоҳлантирди. “Энди бу можарони тинчлантиришга қаратилган ҳар қандай уриниш беқарорликни узайтиради, холос”, деди Британия бош вазири матбуот хизмати.

Жонсоннинг сўзларига кўра, Путинга ҳам суверен давлатлар, ҳам халқаро бозорларни манипуляция қилиш учун лицензия берилиши хавфи бор.

Франция президенти Макрон эса Москва билан мулоқотни давом эттириш зарур деб ҳисоблайди.

Киритилди: 21:24 26.06.2022. Ўқилди: 3399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!