Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Франция суди 41 йил қамоқда ўтирган фаластинпарвар Жорж Абдаллони озод қилишга қарор қилди

Франция суди 41 йил қамоқда ўтирган фаластинпарвар Жорж Абдаллони озод қилишга қарор қилди

Франция суди 41 йилдан бери қамоқда сақланаётган фаластинчи фаол, Ливан фуқароси Жорж Абдаллони шартли равишда озод қилишга қарор қилди. Суд ҳукмига кўра, у 25 июль куни озод қилинади ва Ливанга депортация қилинади.

Абдалла 1987 йилда АҚШ ва Исроил дипломатларининг 1982 йилдаги ўлдирилишида ҳамкорлик қилганликда айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. У 1984 йилдан буён Франциядаги қамоқхонада сақланмоқда.

74 ёшли Жорж Абдалла Франциядаги энг кекса сиёсий маҳбуслардан бири ҳисобланади. Унинг иши кўп йиллардан бери инсон ҳуқуқлари фаоллари ва халқаро ташкилотлар томонидан кузатиб келинмоқда.

Аввалги йилларда унинг ҳимоячилари томонидан бир неча бор озод қилиш сўралган, бироқ Франция ҳукумати бу талабларни рад этиб келган эди.

Киритилди: 17:54 17.07.2025. Ўқилди: 816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!