Франция Қуролли кучлари ва фахрийлар ишлари бўйича вазири Брюно Лё Мэр ўз вазифаларини Бош вазирга топшириб, ҳукуматни зудлик билан тарк этиш қарорини эълон қилди.
У бу ҳақда ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ҳукуматга қўшилиш фақат оғир геосиёсий вазият шароитида Франция ва француз халқига хизмат қилишдан иборат бўлган бурч туйғуси билан боғлиқ.
Брюно Лё Мэр ўз қарори баъзилар томонидан тушунарсиз, нотўғри ва номутаносиб реакцияларга сабаб бўлганини таъкидлаб, ҳеч қандай индивидуал вазият мамлакат ва унинг институтларининг нормал фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги кераклигини таъкидлади.
"Мана шундай шароитда мен ҳукуматни зудлик билан тарк этиш ва Қуролли кучлар вазири лавозимидаги вазифамни Бош вазирга топшириш истагим ҳақида республика президентига маълум қилдим. Республика президенти менинг истеъфони қабул қилди. Умид қиламанки, бу қарор Францияга зарур бўлган янги ҳукуматни шакллантириш бўйича муҳокамаларни қайта бошлашга имкон беради", деб ёзади у.