Франция Чад ҳукуматидан француз ҳарбий контингентини 31 январга қадар мамлакатдан тўлиқ олиб чиқиб кетиш тўғрисида хабарнома олди
Бу ҳақда RFI радиоси Франция ҳукуматига яқин манбаларига таяниб хабар берди.
"Минг нафар аскар ва кўплаб жиҳозларни етти ҳафта ичида олиб чиқиб кетишнинг иложи йўқ. Ушбу талаб Чаддаги ҳокимият доираларининг босими", — деди Франциянинг юқори мартабали ҳарбий амалдорлари оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида.
Шу билан бирга, француз ҳарбийси Чад билан музокаралар давом этаётганини билдирди.