Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фотогалерея! Ташқи кўриниши асл ёшига мос келмайдиган соҳибжамол машҳурлар

Фотогалерея! Ташқи кўриниши асл ёшига мос келмайдиган соҳибжамол машҳурлар

Ташқи кўриниш ҳар доим ҳам асл ёш билан мутаносиб бўлавермайди. Бунга тўғри турмуш тарзи, яхши парвариш ёки косметик воситалар сабаб бўлиши мумкин. Adme.ru ташқи кўриниши асл ёшига мос келмайдиган машҳурларнинг суратларини тақдим этди.

1. Миранда Керр, 35 ёш

Супермодель Миранда Кеер 35 ёшга тўлди, аммо ташқи кўринишидан бундай дейиш қийинроқ. Айни дамда у икки нафар фарзанднинг онаси.

2. Иман, 62 ёш

Сомалилик модель ёшига умуман мутаносиб эмас. 62 ёшли аёлга 40 ёшдан юқори баҳо беришга иккиланиб қоласиз.

3. Кристи Бринкли, 63 ёш

Модель Кристи Бринкли учун вақт худди тўхтаб қолгандек. 63 ёшда ҳам у жуда кўркам ва чиройли. Унинг ёшлиги сири тинимсиз жисмоний машғулотларда. Ҳозирда у бир нечта қизларнинг онаси.

4. Жейн Фонда, 81 ёш

Декабрда таниқли актриса 81 ёшга тўлди. У ҳамон фильмларда суратга тушиш билан банд.

5. Хайди Клум, 45 ёш

45 ёшли модель ва 4 фарзанднинг онаси бўлмиш Хайди Клумнинг кўриниши шунчаки аъло даражада.

6. Синди Кроуфорд, 52 ёш

Таниқли супермодель Синди Кроуфорд ҳам ташқи кўринишини ёш сақлаб келаётганлар сирасига киради. Унинг ҳадемай 53 ёшга тўлишига ва 17 ёшли қизи борлигига ишониш қийин

7. Хэлли Берри, 52 ёш

Хэлли Берри жисмоний машқлар орқали қаришни секинлаштириш мумкин эканлигининг исботи. Шунингдек, аёл 22 йилдан бери жиддий парҳез қилади, чунки ўшанда унга қандли диабет ташхиси қўйилган.

8. Сальма Хайек, 52 ёш

Ташқи кўринишига қараб бу актрисага 35 ёшдан ортиқ баҳо бериш мушкул. Аммо у 52 ёшда.

9. Риз Уизерспун, 42 ёш

Риз Уизерспун 42 ёшда, аммо у ўзининг 19 ёшли қизи билан ёнма-ён турганда уларни опа-сингил дейиш мумкин.

10. Энди Макдауэлл, 60 ёш

Энди Макдауэллни ўзига хос стиллда кўрганингизда 60 ёш беришга иккиланасиз.

Киритилди: 17:54 18.02.2019. Ўқилди: 10413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!