Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

ФОТОГАЛЕРЕЯ! Бир-бирига бир томчи сувдек ўхшайдиган машҳурлар

ФОТОГАЛЕРЕЯ! Бир-бирига бир томчи сувдек ўхшайдиган машҳурлар

Бу ҳаётда, одатда, эгизаклар ёки ака-укалар ва опа-сингилларнинг бир-бирига ўхшашига кўникиб қолганмиз. Аммо ҳаёт мўъжизаларга бой. Ана шундай ҳолатлар сирасига бир-бирига мутлақо бегона бўлган инсонларнинг бир томчи сувдек ўхшаш бўлишини киритиш мумкин. Adme.ru ана шундай эгизак қиёфаларни чоп этди.

Ким Чен Ин Говард

Говард ўзини Ким Чен Иннинг нусхаси деб атайди ва бу ўхшашликдан етарлича фойдаланади. У кўплаб шоу ва рекламаларда суратга тушади. 2017 йилда Говард Little Big рус гуруҳининг клипида Шимолий Корея етакчиси ролини ўйнаган. Қизиғи, Говарда КХДРга кириш тақиқланган.

Райан Гослинг Данила Якушев

Россиялик актёр Данила Якушевнинг мухлислари уни Райан Гослингга ўхшатишади. Айни дамда актёр кино ва сериалларда фаол суратга тушмоқда.

Майли Сайрус Марди Шейклфорд

Калифорниялик официантка Майли Сайруснинг худди ўзгинаси. Марди кўпинча Майлига ўхшаб суратга тушади.

Рианна Андель Лара

Бостонлик Андель Лара Рианнага жуда ўхшаш. Қизнинг айтишича, унинг ташқи кўриниши табиий, ҳеч қандай пластик операция қилдирмаган. Андель машҳур қиёфадошининг карьерасини такрорлашга интилмайди, у модель ҳамда рекламаларда суратга тушади.

Владимир Путин Дмитрий Грачев

Дмитрий Грачев бир нечта кулгили шоуларда Россия президенти Владимир Путин қиёфасини гавдалантирган. Қолаверса, тўлиқ метражли Президент таътиллари фильмида Путин ролини гавдалантирган.

Селена Гомес София Соларес

София Соларес инстаграмда 800 000 ўқувчисига эга. Бунга эса унинг Селена Гомесга жуда ўхшаши сабаб. Бундай ўхшашликни иккала қизнинг ҳам илдизи Мексикага бориб тақалиши билан қисман изоҳлаш мумкин.

Ким Кардашьян Соня Али

Адель Эллинор Хеллборг

Швеция фуқароси бўлмиш Эллинор Хеллборг Аделга бир томчи сувдек ўхшаш. Бир қарашда иккаласини фарқлаб бўлмайди.

Киритилди: 18:33 19.02.2019. Ўқилди: 4356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!