Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ўз уйида деган таҳминлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Qalampir нашри хабар бермоқда.
Ушбу тахминларнинг келиб чиқишига кеча, 19 февраль куни Гулноранинг қизи Имон Каримованинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирган сурат-видеоси сабаб бўлган.
Аввалига Имон Каримова Instagram даги саҳифаси тугилган чучвараларнинг суратини жойлаштиради. Орадан кўп ўтмай онасининг қозончага чучвараларни солаётгани тасвирланган видео-суратни жойлайди ва унга Ойим ошхонада бўлганда бутунлай бошқача бўлади , деб ёзади. Кейинроқ у қозончада пишиб турган чучваралар суратини ҳам илова қилган.
Суратларнинг давомийлигига қараганда, Каримова ҳақиқатан ҳам ўз уйида, деб ёзади манба.