Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Фотимага ўхшаганлар бизга инсонийликка ишонч туйғусини қайтаради”

“Фотимага ўхшаганлар бизга инсонийликка ишонч туйғусини қайтаради”

Замонавий Ҳиндистонда исломофобик кайфият юқори бўлишига қарамай, ҳиндистонлик муслима аёл динларнинг уйғунлиги ва турли динларга эътиқод қилувчиларнинг ўзаро самимий муносабатда бўлиши мумкинлиги намунасини кўрсатди.

Карнатака штатининг Мадикери шаҳрида истиқомат қилувчи Фотима исмли аёлнинг 65 ёшли ҳинд қўшниси Лиламанинг 35 ёшга кирган ўғли Раж ҳаёт ва ўлим ёқасига келиб қолган эди. Кўп йиллардан бери шол бўлиб ётган Ражнинг буйраклари фаолияти бузилади ва у шошилинч диалез олиши зарур бўлади.

Томорқасида етиштирган сабзавотларни сотиб аранг тирикчилигини ўтказиб турган кекса онанинг ўғлини Мадикеридан 140 чақирим узоқдаги Мангалур шаҳар шифохонасига махсус транспортда олиб боришга маблағи йўқ эди. Шу боисдан Ражни қутқариб қолишдан умидини узган эди.

Шу орада қўшнисининг оғир аҳволидан Фотима хабар топиб қолади. Унга ёрдам беришни истайди. Аммо унда ҳам бунча кўп пул йўқ эди. Шунда Фотима тилла тақинчоқлари ва бошқа арзирли ашёларини ломбард банкка гаровга қўйишга қарор қилади. Чунки ногирон беморни имкон қадар тезликда махсус транспортда шифохонага етказиб бориш керак эди, деб DaijiWorld га таянган ҳолда хабар бермоқда IslamNews.

Боз устига Ражнинг онаси қийналиб ҳаракатлангани сабабли ўғли билан шифохонага бора олмас эди. Шунинг учун Фотиманинг ўзи вақтини, кучини қизғанмасдан бошқа шаҳарга беморни олиб борди ва бемор ҳинд йигитини парвариш қилди.

“Фотимага ўхшаган инсонлар бизга инсонийликка ишонч туйғусини қайтаради”, дейди муслима аёлнинг бу эзгулигини шарҳлаган маҳаллий жамоат арбоби Тожиддин Тарли.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади

Киритилди: 07:00 31.03.2020. Ўқилди: 3528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!