Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Forbes рус миллиардерларининг энг бой меросхўрлари рўйхатини тузди

Forbes рус миллиардерларининг энг бой меросхўрлари рўйхатини тузди

Forbes маълумотларига кўра, 2021 йил 15 апрелига қадар Россияда умумий бойлиги 610 миллиард долларни ташкил этадиган 123 нафар миллиардер бор.

Forbes энг бой меросхўрлари рўйхатига ушбу 123 та оиладан фақат 20 таси олинган ва бу рўйхатдаги меросхўрларнинг ҳар бири ўртача 3,1 миллиард долларга эга.

20 та миллиардер оиланинг умумий бойлиги деярли 300 миллиард долларни ташкил этади ва бу оилаларда атиги 50 нафар фарзанд бор. Бу рўйхатда яна иккита янги аъзо пайдо бўлди. Улар – Телеграм асосчиси Павел Дуровнинг қизи ва ўғли 2010- йилда туғилган Михаил Дуров. Уларнинг ҳар бирига тегадиган мерос 8,6 миллиард долларни ташкил этади.

Рўйхат билан танишамиз;

  1. Вагит Алекперовнинг ўғли Юсуф Аликперов 24,0 миллиард доллар;
  2. Леонед Михелсоннинг ўғли ва қизи Виктория Михелсон 12,5 миллиард доллардан;
  3. Искандер Маҳмудовнинг ўғли Жаҳонгир Маҳмудов 9,7 миллиард доллар
  4. Владимир Лисин фарзандлари Дмитрий Лисин, Юрий Лисин, Анастасия Лисина 9.5 миллиард доллардан;
  5. Андрей Мелиниченко фарзандлари Тара Мелиниченко, Адриан Мелиниченко 8,95 миллиард доллар;
  6. Павел Дуровнинг ўғли Михаил Дуров ва қизи 8.6 миллиард доллар;
  7. Геннадий Тимченко фарзандлари Ксения Франк, Наталия, Иван Тимченко 7,35 миллиард доллар;
  8. Андрей Козицин қизи Мария Козицина 6.2 миллиард доллар;
  9. Виктор Рашников фарзандлари Татяна Рахно, Олга Рашникова 6.25 миллиард доллар;
  10. Леонед Федун фарзандлари Антон Федун, Екатерина Федун 5,4 миллиард доллар;
  11. Сулеймон Керимов фарзандлари Гулнора Керимова, Амина Керимова, Саид Керимов 5,25 миллиард доллар;
  12. Виктор Векселберг фарзандлари Ирина Векселберг, Александр Векселберг 4.7 миллиард доллар;
  13. Алексей Мордашов фарзандлари Кирилл Мордаш, Мария Мордашова, Данил Мордашов, Илия Митюков, Никита Мордашова, Анастасия Мордашова, Алена Мордашова 4,5 миллиард доллар;
  14. Виладимир Потанин фарзандлари Иван Потанин, Варвара Потанина, Уляна Потанина, Анастасия Потанина, Василий Потанин, Даниел Потанин, Федор Потанин 4.1 миллиард доллар;
  15. Сергей Галицкий қизи Полина Галицкая 3,5 миллиард доллар;
  16. Александр Фролов ўғли Александр Фролов 3.4 миллиард доллар;
  17. Дмитрий Риболовлев фарзандлари Екатерина Риболовлева, Анна Риболовлева 3,35 миллиард доллар;
  18. Юрий Ковалчук фарзанди Борис Ковалчук 3,3 миллиард доллар;
  19. Андрей Гурев фарзандлари кичик Андрей Гурев, Юлия Гурева – Мотлохов 3,1 миллиард доллар;
  20. Михаил Фридман фарзандлари Лора Фридман, Малка Фридман, Катя Фридман, Александр Ожелский, Ника Ожелская 3,1 миллиард доллар.
Киритилди: 08:10 29.05.2021. Ўқилди: 3345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!