Бугун 9 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Фон дер Ляйен: Европада дрон ҳужумлари — гибрид урушнинг бир қисми

Фон дер Ляйен: Европада дрон ҳужумлари — гибрид урушнинг бир қисми

Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен сўнгги вақтларда Европада кузатилаётган дрон ҳужумлари ва ҳаво фазосининг бузилиши тасодифий эмаслигини таъкидлаб, бундай ҳолатларни «Европа Иттифоқига қарши олиб борилаётган кенг кўламли гибрид уруш» деб атади.

Страсбургдаги Европа Парламентида чиқиш қилар экан, фон дер Ляйен қуйидагиларни қайд этди:

«Бу алоҳида ҳолатлар эмас, балки босқичма-босқич кучайиб бораётган кампаниядир. Унинг мақсади — фуқароларни хавотирга солиш, Европа Иттифоқининг қатъиятини синаш, иттифоқни ичида бўлиб ташлаш ва Украинага бўлган қўллаб-қувватни сусайтириш. Буни ўз номи билан аташ вақти келди — бу гибрид урушдир».

Унинг таъкидлашича, ҳар бир ҳодиса ортида албатта Россия туради деб бўлмайди, лекин айнан Москва Европада низо ва тартибсизлик уруғини сочишга интилаётган асосий тараф эканлигига ишонч бор. Европалик расмийлар аввал ҳам айрим ҳодисаларда Россия махсус хизматлари изи борлигини билдиришган.

Фон дер Ляйен Европа мамлакатларини бирдамликка ва замонавий таҳдидларга қарши курашиш учун янги ёндашувларга тайёр туришга чақирди:

«Биз ё пинҳонланиб, Россия таҳдидларининг ортиб боришини томоша қиламиз, ёки бирлашиб, қатъийлик билан уларга қарши туришни танлаймиз», — деди у.

Киритилди: 18:53 08.10.2025. Ўқилди: 874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!