Челябинскда Toyota Grand автомобили тротуарда коляскада боласини олиб кетаётган онани уриб юборди. Бу ҳақда Life Shot нинг телеграмдаги канали хабар берди.
Видеодан кўриш мумкинки, машина бошқа бир автомобиль билан тўқнашади, кейин эса тротуарга чиқиб кетади ва она-болани уриб юборади.
Воқеа натижасида ҳеч ким жиддий жароҳат олмади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеани назорат остига олишган.