Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фожиа! Навоийлик аёл 62 ёшли отасини ўзи билан жинсий алоқада айблаб, судга берди

Фожиа! Навоийлик аёл 62 ёшли отасини ўзи билан жинсий алоқада айблаб, судга берди

Навоий вилояти Хатирчи туманида қизи билан жинсий алоқа қилганликда гумонланган эркак шарманда бўлмаслик учун терговчига пора таклиф қилгани учун судланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Жиноят тафсилотларига кўра, 62 ёшли А.Хамраев (шахси ўзгартирилган) 2021 йил 10 март куни соат 12:00 ларда Хатирчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирув гуруҳи суриштирувчиси М.Раббимовнинг иш юритувидаги қизи З.Акромованинг (шахси ўзгартирилган) у билан жинсий алоқада бўлиб келганлиги мазмунидаги оғзаки мурожаати бўйича шарманда бўлмаслик мақсадида ишни ижобий ҳал қилиб бериши учун М.Раббимовга 1 миллион сўм пора таклиф қилган.

Ҳолат юзасидан М.Раббимовнинг билдиргиси асосида Навоий вилоят ИИБ ва Хатирчи туман прокуратураси ходимлари томонидан 20 март куни ўтказилган тезкор тадбирда А.Хамраев Хатирчи туман ИИБ маъмурий биносидаги М.Раббимовнинг хизмат хонасида унга 800 минг сўм берганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Судда Хатирчи туман прокурори томонидан 27 апрель куни айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни тузишда айбланувчининг процессуал ҳуқуқлари тергов органи томонидан таъминланиб, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузиш ҳақидаги илтимоснома қаноатлантирилган.

Судланувчи А.Хамраев содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олиб, Жиноят кодекси 211-моддаси (пора бериш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Унга Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида узил-кесил 1 йил 9 ой 23 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилган.

Киритилди: 20:11 23.06.2021. Ўқилди: 15582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!