Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фожиа! Эр ҳомиладор хотинини пичоқлаб ўлдириб, уйига кўмди

Фожиа! Эр ҳомиладор хотинини пичоқлаб ўлдириб, уйига кўмди

Тожикистоннинг Хатлон вилояти Вахш қишлоғида яшовчи Алимов Олимжон Тожиддинович ҳомиладор хотинини шафқатсизларча ўлдирганликда айбланиб судланди, деб хабар беради “Dialog.tj”.

Тожикистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, О. Алимов ўтган йилнинг ноябрь ойида Суманмох Назарова исмли фуқаро билан никоҳга кирган.

Таъкидланишича, эр-хотин оилавий ҳаёти тинч ўтмаган, улар тинимсиз жанжаллашган. Шу йилнинг 24 мартида эса яна бир можаро юз берган. Алимов оилавий жанжал пайтида ҳомиладор хотинини бўғиб ўлдирмоқчи бўлган ва кейин унга бир неча марта пичоқ урган, натижада Назарова вафот этган. Кейин Алимов жиноят изларини яшириш учун уйнинг хоналаридан бирида чуқур қазиб, аёлини кўмган.

Олимжон Алимовга нисбатан Хатлон вилояти прокуратураси Тожикистон Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қотиллик) бўйича жиноий иш қўзғатди.

Хатлон вилояти жиноий ишлар бўйича суд қарори билан Олимжон Алимов 22 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва жазони энг қаттиқ тартибли колонияда ўтиши таъкидланди, шунингдек, 5 йилни умумий тартибли колонияда ўтказадиган бўлди.

Киритилди: 17:23 15.11.2019. Ўқилди: 4605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!