Бугун 18 август, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Флойд Мэйвезер ўзбекистонлик спортчи ҳақида: “Дунёдаги энг яхши ММА жангчиси”

Флойд Мэйвезер ўзбекистонлик спортчи ҳақида: “Дунёдаги энг яхши ММА жангчиси”

Флойд Мейвезер Маҳмуд Муродовни дунёдаги энг яхши ММА жангчиси деб атади. Бу ҳақда Instagram᾽да пост ёзиб қолдирган.

ММА жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.  Муродов Ultimate Fighting Championship (UFC) аралаш жанглар бўйича чемпионатда ҳамда MMAA Arena, XFN, BA каби турнирларда иштирок этади.

Сўнгги икки жангида нокаут билан рақибларини ер тишлатди. У жангларида ўзининг шиддатли зарбалари билан рақаблари доғда қолдиради ва тез-тез жаҳон юлдузлари саҳифаларида пайдо бўлиб туради.

Маҳмуд Муродов Тожикистонда туғилган, 2 ёшида оиласи билан Ўзбекистонга кўчиб келган. Муродовлар оиласи Бухорода яшайди. Спортга ёшлигидан қизиққан, акаси Русланни ўзининг биринчи мураббийи деб билади.

Флойд Мейвезер – америкалик профессионал боксчи. У 50 та жанг ўтказган ва бирор марта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмаган. Шунингдек, спортчи тарихдаги энг кўп ҳақ олувчи боксчи сифатида тан олинган.


 

Киритилди: 21:30 12.08.2019. Ўқилди: 2076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!