Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Флорида штатида “Милтон” тўфони туфайли миллиондан ортиқ уйлар электр таъминотисиз қолди

Флорида штатида “Милтон” тўфони туфайли миллиондан ортиқ уйлар электр таъминотисиз қолди

АҚШнинг Флорида штатида “Милтон” тўфони туфайли миллиондан ортиқ уйлар электр таъминотисиз қолди.

Тўфон 10 октябрга ўтар кечаси штатнинг ғарбий соҳилларига етиб келди, шундан сўнг шамол кучи бироз пасайди.

Флорида губернатори Рон Десантиснинг айтишича, бўрон ҳозиргача камида 19 та торнадони келтириб чиқарган ва 125 га яқин уйни вайрон қилган. “Милтон” миллиардлаб доллар зарар келтириши кутилмоқда. Икки миллионга яқин одам ҳудуддан эвакуация қилинган.

Федерал фавқулодда вазиятлар агентлиги матбуот котиби Дин Крисвелл “Милтон” тўфони штат бўйлаб ҳаракатланаётгани туфайли флоридаликларни ўз уйларида қолишга ва яқин атрофдан бошпана излашга чақирди.

Киритилди: 12:28 10.10.2024. Ўқилди: 828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!