Бугун 9 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Флик УЕФА томонидан жаримага тортилди ва қўшимчасига дисквалификация қилинди

Флик УЕФА томонидан жаримага тортилди ва қўшимчасига дисквалификация қилинди

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик УEФА томонидан жазоланди. Немис хулқ-атвор қоидаларининг иккита бандини бузганликда айбдор деб топилди. Қоидабузарликларга Чемпионлар лигасининг "Интер"га қарши жавоб ярим финалида йўл қўйилган, ўшанда "Барселона" қўшимча бўлимда 3:4 ҳисобида мағлуб бўлган ва кейинги босқичга чиқа олмаган.

Флик бир ўйинга дисквалификация қилинди ва 20 минг евро жаримага тортилди. Худди шундай жазони "Барселона" бош мураббийи ёрдамчиси Маркус Зорг ҳам олган.

Шу тариқа, Ханс-Дитер Флик Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми умумий босқичининг 1-тур учрашувида техник зонада бўла олмайди.

Киритилди: 23:28 08.08.2025. Ўқилди: 1105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!