Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фирибгарликка қарши: Green Card лотереясида қатнашиш шартлари ўзгарди

Фирибгарликка қарши: Green Card лотереясида қатнашиш шартлари ўзгарди

5 июнь куни АҚШ Давлат департаменти асосий мурожаатчи ўз фуқароси бўлган мамлакат ҳақидаги паспорт маълумотларини тақдим этиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.

Бундай маълумот паспорт рақами, уни берган давлат ва паспортнинг амал қилиш муддати ўз ичига олади.

Давлат департаментининг таъкидлашича, янги талаб ҳар йили Diversity Visa дастурида қатнашиш учун топшириладиган кўп миқдордаги фирибгарлик йўли билан тўлдирилган аризалар билан боғлиқ. Хабарда айтилишича, баъзида жиноий корхоналар ўзининг хабари бўлмаган шахслар номига ариза топширади.

«Тасдиқланмаган ёзувларни топширган жисмоний ёки юридик шахслар кўп ҳолларда шахсий маълумотлари DV дастурининг танланган маълумотларида фойдаланилган шахслар билан боғланади. Уларга визага топшириш имконияти борлигини айтиб, тўлов эвазига чет элга чиқиш ҳақида маълумотни сақлайди», — дейди Давлат департаменти.

Шунингдек, Департамент паспорт маълумотларини сўраш учинчи шахслар томонидан тақдим этилган сохта ёзувлар сонини камайтиришини қайд этди.

Бундан ташқари, Департамент иштирокчи сифатида танланган шахслар барча керакли маълумотларни тақдим этмаса ва кўрсатмаларга риоя қилмаса, дисквалификация қилиниши ҳақида айтиб ўтди.

Амалдаги йўриқномада барча керакли маълумотларни тақдим этмаслик дисквалификация қилинишига олиб келиши кўрсатилмаган.

Киритилди: 11:03 09.06.2019. Ўқилди: 2287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!