Филиппиннинг Паломпон шаҳри ғарбий соҳилида содир бўлган 6,9 магнитудали зилзиладан сўнг 8 мингдан ортиқ ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда GMA News нашри Филиппин вулқонология ва сейсмология институти (PHIVOLCS)га таяниб хабар берди.
Институт маълумотларига кўра, Паломпон ҳудуди ва Себу провинцияси қирғоқларида турли кучдаги силкинишлар давом этмоқда — уларнинг магнитудаси 1 дан 5,1 гача.
Мутахассислар фикрича, бу силкинишлар яна бир неча ҳафта ёки ой давом этиши мумкин, бироқ уларнинг частотаси аста-секин камаймоқда. Аҳолига уйларига қайтишдан олдин расмийлар билан маслаҳатлашиш тавсия этилган.
30 сентябр куни Паломпоннинг ғарбий соҳилида юз берган зилзила оқибатида 72 киши ҳалок бўлган, 47 221 киши жароҳат олган.
Филиппин «Олов ҳалқаси» деб аталувчи минтақада жойлашган бўлиб, у дунёдаги энг сейсмик фаол ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бу ерда зилзилалар ва вулқон отилиши мунтазам содир бўлиб туради.